Россияда муҳожирлар рўйхатдан соддалаштирилган бўлади
Тез орада ЕОИИ давлатларидан, шу жумладан Қирғизистондан келган муҳожирлар Россияда ўз-ўзини иш билан таъминловчи мақоминини олиш учун ариза топшираётганда автоматик равишда яшаш жойида рўйхатдан ўтиш имкониятига эга бўлади. Тегишли синовли лойиҳа Евроосиё иқтисодий комиссияси, Федерал солиқ хизмати ва Россия Федерацияси Ички ишлар вазирлиги томонидан ишлаб чиқилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, ЕОИИ мамлакатлари фуқаролари Россиядаўз-ўзини банд қилганлар сифатида 2018 йилдан бошлаб рўйхатдан ўтишлари мумкин. Ўз ўзини банд қилган мақомини олиш учун солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР) ва “Солиқ тўловчининг шахсий кабинетида” ҳисоб рақами бўлиши кифоя. “Менинг солиқим” мобил иловасини юклаб олиш ва унда шахсий кабинетга оид логин-парол ёрдамида рўйхатдан ўтишингиз керак.
СТИР бўлмаса, уни фуқаролар билан ишлайдиган ҳар қандай солиқ идорасида беш иш куни ичида олиш мумкин, ўзингиз билан фақат паспорт ва ариза бўлиши керак. СТИРни олгандан сўнг, у ерда шахсий каюинет логини ва паролини ҳам олишингиз мумкин.
Манба: Sputnik Қирғизистон
Ўз-ўзини банд қилганлик - бу қуйидаги солиқларни тўлаш орқали Россияда қонуний ишлашга имкон берадиган солиқ тартиби: 4% - жисмоний шахсларнинг олган даромадларидан ва 6% - юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар билан ишлашдан олинган даромадлардан. Бошқа мажбурий тўловлар йўқ, лекин ўз ўзини банд қилганнинг умумий даромади йилига 2,4 миллион рублдан ошмаслиги керак.
Ўз-ўзини банд қилганлик иш қидиришни соддалаштиради, лекин одамни меҳнат шартномаси берадиган, хусусан, ижтимоий ва пенсия кафолатларидан маҳрум қилади. Шунинг учун, агар сиз Россияда меҳнат шартномаси бўйича ишлаш имконига эга бўлсангиз, ушбу вариантни танлашни тавсия этамиз.
Байбол - Россиядаги муҳожирлар учун тезкор қарзлар.
8 (800) 550-57-57.