Чет ел фуқароси доимо ёнида қандай ҳужжатлар бўлиши керак?

26.10.2024 Чет ел фуқароси доимо ёнида қандай ҳужжатлар бўлиши керак? Бу ерда талаб қилинадиган асосий ҳужжатлар:
  • Идентификация картаси,
  • Россия Федерациясида қолиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар,
  • Россияда ишлайдиганлар учун — меҳнат ҳужжатлари.
Ҳамма учун керакли ҳужжатлар рўйхати:
  • паспорт/ID карта(виза мамлакатлар фуқаролари учун),
  • миграция картаси,
  • Хабарнома (миграция рўйхати).
Норезидент мақомига қараб, сизга керак бўлиши мумкин:
  • ЕАЭС дан ташқари визасиз мамлакатлар фуқаролари учун ДМС полиси,
  • ЕАЭС дан ташқари визасиз мамлакатлар фуқаролари учун патент ва  тўловлари квитансиялари,
  • визасиз мамлакатлар фуқаролари учун иш рухсатномаси,
  • ЕАЭС мамлакатлари фуқаролари учун меҳнат шартномаси,
  • Вақтинчалик яшаш учун рухсатнома,
  • яшаш ҳуқуқи.


Агар кўпроқ ҳужжатлар такдим килсангиз, тезроқ текшириш бўлиб ўтади, айниқса, полиция томонидан. 

Ҳужжатсиз чет эл фуқароси шахсини аниқлаштириш учун 48 соатгача ҳибсга олиниши мумкин. Шахсий ҳужжатларнинг йўқлиги жаримага олиб келиши мумкин (Россия Федерацияси маъмурий кодексининг 18.8-моддаси). 

Биз сизларга барча ҳужжатлар нусхаларини қилиш ва аслларини алоҳида тутишингизни тавсия киламиз!
Барча янгиликлар

Қуйидагиларни ҳам ўқинг

Нима сабабдан меҳнат патентини бекор қилишлари мумкин?
13.12.2024
Нима сабабдан меҳнат патентини бекор қилишлари мумкин?
Батафсил
Муҳожир болаларининг тиббий ёрдами
10.12.2024
Муҳожир болаларининг тиббий ёрдами
Батафсил
Янги мижозлар учун WoW-taklif Байбол!
05.12.2024
Янги мижозлар учун WoW-taklif Байбол!
Батафсил
Байбол ва Авиасейлс билан самолётга энг арзон чиптани танланг.
23.11.2024
Байбол ва Авиасейлс билан самолётга энг арзон чиптани танланг.
Батафсил
/