Тескари алоқа
Хизмат кўрсатилишида Сизда муаммо пайдо бўлган бўлса ёки бизнинг ишимизга доир таклифларингиз бўлса, бизга ёзиб юборинг. Биз албатта сиз билан боғланамиз ва муаммоларингизни ҳал қиламиз. Бирорта мурожаат жавобсиз қолмайди.
Иш ҳақидаги фикрларингиз ҳамда фаолиятни яхшилаш борасидаги таклифларингизни ўзингизга қулай бўлган усулда жунатишингиз мумкин:
Оғзаки мурожаатингизни 8 (800) 550 57 57 рақамли телефонда қолдиришингиз мумкин;
www.baibol.ru расмий сайтидаги чатдан фойдаланган ҳолда шикоятдан иборат бўлган аризани электрон тарзда юбориш;
Шикоятдан иборат бўлган мурожаатингизни info@baibol.ru электрон почтаси орқали юборишингиз мумкин;
Шикоятдан иборат бўлган аризани ижтимоий тармоқларга юбориш;
Имзо қўйилган мурожааатни шахсан офисга бериш ёки нотариал тасдиқланган ишончномага эга бўлган вакил орқали юбориш йўли билан ёзма мурожаат юбориш;
Ёзма мурожаатни буюртма жунатма орқали топширилганлиги ҳақидаги хабарнома билан ёки оддий почта жунатмаси орқали юбориш;
Мурожаатга жавобни Компания шартнома имзоланганида Қарз олувчи Компанияга кўрсатилган манзилга, ёки Қарз олувчи томонидан бевосита аризани ўзида кўрсатилган манзилга жунатади. Мижоз мурожаатида кўрсатган электрон почта манзилига жавоб қайтаришни сўрашга ҳақли.
Қарз олувчининг етишмаётган қўшимча ҳужжатларни тақдим этиш зарурати пайдо бўлганда - бундай сўров мижозга 12 иш куни давомида юборилади. Қарз олувчи томоиндан сўралган ҳужжатлар тақдим этган ҳолатда - мижозни мурожаатига жавоб бериш муддати сўралган ҳужжатларни тақдим этиш пайтидан бошлаб 5 иш кунини ташкил этади.
Манфаатдор шахс қонунда ўрнатилган тартибда "Байбол" МКК МЧЖ, Ўзини-ўзи тартибга солувчи "Микромолиялаштириш ва ривожланиш" микромолиялаш ташкилотлари уюшмаси ("МвР"), Россия Федерацияси Марказий банки, Россия Федерациясининг молия вакилига ариза билан мурожаат қилишга ҳақли.
-
Мурожаатларни юбориш манзиллари ҳақидаги маълумотлар:
-
"Байбол" МКК МЧЖ
- Юридик ва почта манзили: 194100, Санкт-Петербург шаҳри, Литовская кўчаси, 4 уй, лит А, 301-офис
- E-mail: info@baibol.ru, feedback@baibol.ru
- Тел.: 8 (800) 550 57 57
-
Ўзини-ўзи тартибга солувчи "Микромолиялаштириш ва ривожланиш" микромолиялаш ташкилотлари уюшмаси ("МвР")
- Юридик ва почта манзилги: 107078, Москва ш., Орликов тор кўчаси, 5 уй, 2-бино, 1-кириш ешиги, 5-қават, 538, 540-офислар
- E-mail: info@npmir.ru
- Тел.: 8 (495) 258-8705, 8 (495) 258-8709
-
Россия Федерацияси Марказий банкининг Шимолий-Ғарбий бош бошқармаси
- Юридик ва почта манзили: 191038, Санкт-Петербург ш., Фонтанка дарёси қирғоқбўйи, 68 уй
- E-mail: 40media@cbr.ru
- Тел.: 8 (812) 320-36-75, факс 571-70-60
-
Россия Федерацияси Марказий банки
- Юридик ва почта манзили: 107031, Москва ш., Неглинная кўчаси, 12
- Сайт: www.cbr.ru
- Тел.: 8 (800) 250-40-72 (Россия минтақаларидан бепул қунғироқлар учун)
- Факс: 8 (495) 621-64-65, 8 (495) 621-62-88
-
Россия Федерациясининг молия вакили
- Юридик ва почта манзили: 119017, Москва ш., Старомонетный тор кўчаси, 3 уй, олувчи АНО "СОДФУ" ("Молия вакили фаолиятини таъминлаш хизмати" автоном нотижорат ташкилоти ("МВФТХ" AНТ))
- Сайт: https://finombudsman.ru/
- Тел.: 8 (800) 200-00-10 (Росссия минтақаларидан бепул қунғироқлар учун)
Молия вакил истеъмолчининг ҳажми 500 000 рублдан ошмайдиган мулкий талабларини кўриб чиқади. Истеъмолчиларнинг молия вакилига мурожаатлари молия вакилнинг расмий сайтида шахсий кабинет орқали электрон шаклда ёки ёзма равишда юборилиши мумкин. Истеъмолчиларнинг мурожаатларини қабул қилиш ва кўриб чиқиш молия бўйича вакил томонидан бепул амалга оширилади.
Молия вакилга мурожаат юборилгунига қадар истеъмолчи микромолия ташкилотига ариза-эътироз билан мурожаат қилиши керак. Ушбу эътироз билдириш тартиби Қонуннинг 16 моддаси тартибидан ўрнатилган ва истеъмолчилар учун мажбурий ҳисобланади.
-
Молия вакилга мурожаат юборилганда қуйидаги ҳужжатларни илова қилиш керак:
- Микромолиялаштириш такилотига юборилган ариза-эътирозноманинг нусхаси
- Микромолиялаштириш ташкилотининг ариза-эътирозномага жавобининг нусхаси (агар бўлса)
- Микромолиялаштириш такилоти билан шартнома нусхаси
- Тортишув моҳиятига доир бошқа ҳужжатларнинг нрусхалари
Молия бўйича вакилга мурожаатнома йўллаш тартиби тўғрисидаги батафсил маълумот билан молия вакилнинг расмий сайтида танишиш мумкин: https://finombudsman.ru/.
-
Мижознинг мурожаати мазмуни бўйича талаблар ва тавсиялар:
- Мижознинг Фамилияси, исми-шарифи;
- Мижоз томонидан қарз шартномаси тузилишида кўрсатилган (почта ёки электрон) манзили ёки қарз шартномаси шартларига мувофиқ шахсий маълумотларни ўзгартириш тартибида, ёки шахсий маълумотлар тўғрисидаги компаниянинг ички ҳужжатига мувофиқ мижоз томонидан маълум қилинган манзил;
- Мижоз ва “Байбол” МКК МЧЖ ўртасида тузилган шартноманинг рақами;
- Ариза талабнома асосланган моҳияти ва амалдаги ҳолатнинг баёни;
- Аризада баён этилган талаблар ҳамда ҳолатларни тасдиқловчи далиллар;
- Ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шиоят қилинаётган органнинг номи, лавозими, “Байбол” МКК МЧЖ ходимининг фамилияси, исми-шарифи;
- Қарз олувчи маълум қилиниши зарур ҳисобланган бошқа маълумотлар;
- Мурожаатда баён этилган ҳолатларни тасдиқлайдиган ҳужжатлар нусхалари;
- Қарз олувчи/мижоз ёки вакилининг имзоси;
- Мурожаатда беҳаё, ёхуд ҳақоратли сўзлар, “Байбол” МКК МЧЖ мулки, “Байбол” МКК МЧЖ ходимлари, шунингдек, уларнинг оила аъзоларининг ҳаёти ва (ёки) соғлиғига бўлган хавф бўмаслиги керак;
- Ёзма мурожаатнинг матни ўқий бўлиши керак;
- Мурожаатда қарздорга илгари моҳиятан ёзма жавоб берилган саволлар бўлмаслиги керак.