Махсус харбий операция (МХО) иштирокчилари учун кредит таътиллари
Россия Федерацияси Қуролли Кучларида сафарбарлик ёки шартнома асосида Россия Федерацияси Қуролли Кучларида хизмат қилиш учун ҳарбий хизматга чақирилган қарз олганлар, шу жумладан Россия Федерацияси Қуролли кучларига ихтиёрий ёрдам бериш ёки давлат идораларида хизмат қилаётганлар, шунингдек уларнинг оила аъзоларига берилади (07.10.2022 йилдаги №377-ФЗ - сонли Қонунга мувофиқ)
Илгари олинган кредитлар бўйича МХО иштирокчилари учун кредит таътилларини қуйидагилар олиши мумкин:
- Қуролли кучлар хизматчилари ва қуролли кучларга сафарбар қилинганлар;
- шартнома бўйича Қуролли кучларда, шунингдек Миллий гвардия қўшинларида хизмат қилаётган ҳарбий хизматчилар;
- “Мудофаа ҳақида”ги №61-ФЗ - сонли Федерал қонуннинг 1-модда 6-бандида кўрсатилган Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳарбий қутқарув қисмлари ходимлари, ҳарбий прокуратура ва бошқа органларнинг ходимлари;
- Россия ҳудудида жойлашган ва МХОнинг ўтказилишини таъминлаётган чегара хизмати ходимлари;
- Кўнгиллилар (Қуролли кучларга юкланган вазифаларни бажаришда ихтиёрий ёрдам учун шартномалар тузган шахслар);
- МХО қатнашчиларининг оила аъзолари *
*МХО қатнашчилари оила аъзоларига қуйидагилар киради (“Ҳарбий хизматчилар мақоми тўғрисида”ги 27.05.1998 йилдаги №76-ФЗ сонли Федерал Қонуннинг 2-модда 5-банди):
- қарздорнинг эри (аёли);
- таълим муассасаларида кундузги таълим шаклида ўқиётган 23 ёшгача бўлган фарзандари;
- вояга етмаган фарзандлар;
- 18 ёшга тўлмасдан ногирон бўлиб қолган 18 ёшдан ошган фарзандлар;
- харбий хизматчининг қарамоғида бўлган шахслар.
Қандай расмийлаштирилади?
“Байбол” МКК МЧЖ га ариза ва тасдиқловчи хужжатлар билан мурожаат қилиш**:
энг яқин офисга бориш;
svo.info@baibol.ru электрон почта манзилига кредит таътиллари учун тўлдирилган ва имзоланган аризани (скан ёки фотосурат) юбориш
“Байбол” МКК МЧЖ қарорини кутиш.
Қабул қилинган қарор тўғрисидаги хабарнома аризачига 10 кун ичида юборилади.
- қарздорнинг сафарбар қилиш тўғрисида ҳарбий комиссариатдан маълумотнома
- ҳарбий қисм командирининг буйруқларидан кўчирма
- қарздорнинг МХОдаги иштирокини бевосита ёки билвосита тасдиқловчи бошқа ҳужжат
*** Кредит шартномаси шартларини ўзгартириш тўғрисида илтимос билан қарз берувчига мурожаат қилганда, №377-сонли Федерал Қонун доирасида, қарз олган ҳарбий хизматчи Россия Федерацияси қонунчилигига мувофиқ унинг махсус ҳарбий операциядаги иштироки тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилишга ҳақлидир.
Қарз олган -ҳарбий хизматчининг оила аъзолари Қарз берувчига кредит шартномаси шартларини ўзгартириш талаби билан мурожаат қилганда, №377-сонли Федерал қонун доирасида қарз олган -ҳарбий хизматчининг оила аъзоси Россия Федерацияси қонунчилигига мувофиқ қарз олган -ҳарбий хизматчининг махсус ҳарбий операциядаги иштирокини тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилиш ҳуқуқига эга, шунингдек унинг қарз олган- ҳарбий хизматчининг оила аъзоси мақомини тасдиқловчи ҳужжатлар.