Мигрантнинг яшил картаси ёки дактилоскопик картаси
Чет элликларга Россияда 90 кундан ортиқ қолишга рухсат берувчи мажбурий ҳужжат.
Дактилоскопик картаси 10 йил амал қилади, лекин уни ҳар йили янгилаш керак, бунинг учун тиббий кўрикдан ўтиш керак.
РФ-да қайси чет элликларга яшил карта керак бўлмайди?
- Россияда 90 кундан ортиқ бўлмаган муддатга қолишни режалаштирганлар учун.
- РФ-дан доимий равишда чиқиб кетадиган ва қайтиб келганлар учун, агар шахс мамлакатда 90 кундан ортиқ бўлмаса.
- Вақтинчалик яшаш учун рухсатнома расмийлаштирган ёки яшаш учун рухсатномага эга бўлганлар учун.
- Шунингдек, Беларусия фуқароларига.
Қолганларнинг ҳаммаси яшил карта расмийлаштиришлари керак, бунинг учун дактилоскопия, тиббий кўригидан ўтиши ва суратга тушиш керак.
МУҲИМ
Aгар келиш мақсади иш бўлса, у ҳолда сиз Россия чегарасини кесиб ўтган пайтдан бошлаб 30 кун ичида карта расмийлаштиришингиз керак. Бошқа ҳолларда, сиз РФ-га 90 кундан ортиқ вақтга келганда, лекин ишга жойлашиш мақсадида эмас, муддат қонун билан 90 кунга узайтирилган.