Патент муддатини узайтириш

05.02.2021 Патент муддатини узайтириш Бу йили патент нархи Россиянинг кўпгина минтақаларида ошди, ва унинг ҳақини тўлашда пул тежаш ҳаваси ҳар доим юқори бўлган, патент муддатини узайтириш зарур.

Бу йили патент нархи Россиянинг кўпгина минтақаларида ошганига, унинг ҳақини тўлашда пул тежаш ҳаваси ҳар доим юқори бўлганига қарамай, патент муддатини узайтириш ЗАРУР. Ҳаттоки шарт! Нима учун?

Келинг, патент муддатини узайтирмаса нималар бўлишини санаб ўтайлик?
Биринчидан, сиз ишсиз қоласиз.

Россия қонунларига биноан, иш берувчи ўзининг Россия Федерциясига визасиз тартибда келган ходимини - хорижий фуқарони ишдан бўшатишга МАЖБУР, агар бу фуқарода ишлаш учун патент муддати узайтирилмаган бўлса.

Сизни ҳақи тўланмаган патент билан ишда қолдириш – бу қонунни бузишдир. Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) мамлакатлари фуқаролари бундан мустасно (уларга патент талаб қилинмайди).

Иккинчидан, сиз бошқа ишни топа олмайсиз. Сиз Россияда ҳақи тўланмаган патентсиз ишга жойлаша олмайсиз, чунки патентсиз сизни ишга қабул қилиш қонун билан тақиқланади. Учинчидан, сизда рўйхатдан ўтиш муддатини узайтириш билан муаммолар бўлади. Ҳақи тўланган патент – бу Россияда рўйхатдан ўтиш муддатини узайтириш учун асосдир. 

Патентсиз рўйхатдан ўтиш муддатини ўзайтириб беришмайди, рўйхатдан ўтмасдан эса сизни депортация кутади ва сизга Россия Федерацияси ҳудудига яқин 3 йил ичида кириш ҳам тақиқлаб қўйилади.

Ҳозирги кунда вазият жиддий, COVID-19 пандемияси сабабли талабларнинг навбатдаги сусайишини кутиш ва патент ҳақини тўламаслик, нафақат ишсиз қолиш, балки Россияда бўлиш ҳуқуқини йўқотиш ҳам мумкин.

Сиз ҳақиқатдан ҳам Россиядан жўнаб кетмоқчимисиз?
***
Агар патент учун пулингиз бўлмаса, унда муҳим боғланиш маълумотлари:

8 (800) 550-57-57

baibol.ru

Барча янгиликлар

Қуйидагиларни ҳам ўқинг

Наврўз байрами муборак бўлсин!
21.03.2024
Наврўз байрами муборак бўлсин!
Батафсил
Муқаддас Рамазон ойининг бошланиши билан табриклаймиз!
11.03.2024
Муқаддас Рамазон ойининг бошланиши билан табриклаймиз!
Батафсил
Нима учун Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон фуқаролари Давлат хизматлари нима учун керак?
09.03.2024
Нима учун Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон фуқаролари Давлат хизматлари нима учун керак?
Батафсил
Бизнинг азиз ва чиройли хонимларимиз
07.03.2024
Бизнинг азиз ва чиройли хонимларимиз
Батафсил
/