ЕОИИ МАМЛАКАТЛАРИДАН КЕЛГАН МИГРАНТЛАР УЧУН ҚОИДАЛАР

29.01.2021 ЕОИИ МАМЛАКАТЛАРИДАН КЕЛГАН МИГРАНТЛАР УЧУН ҚОИДАЛАР

Агар сиз Россияга Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) иштирокчилари мамлакатларидан келган бўлсангиз, қуйидагиларни эсингизда тутишингиз лозим:

1. Агар сиз Россияда 30 кундан кўп бўлмаган вақт давомида бўлишни режалаштирган бўлсангиз, сизга миграцион рўйхатдан ўтишни расмийлаштириш зарур эмас. Лекин агар сиз ундан кўпроқ муддатга келган бўлсангиз – рўйхатдан ўтиш мажбурий.

 2. Россияда қонуний ишга жойлашиш учун сизга меҳнат патентини расмийлаштириш зарур эмас. Миграцион рўйхатдан ўтиш ва иш берувчи билан меҳнат шартномасини тузиш етарли. Меҳнат шартномасини тузиш учун чет эл фуқароси сифатида сизга паспорт, рўйхатдан ўтиш, индивидуал шахсий ҳисобварағининг суғурта рақами (ИШҲСР), солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР) ва ихтиёрий тиббий суғурта (ИТС) полиси керак бўлади.

ИШҲСР (СНИЛС) – бу мажбурий пенсия суғуртаси тизимида фуқаронинг индивидуал шахсий ҳисобварағининг суғурта рақамидир.

СТИР (ИНН) – бу солиқ тўловчининг идентификация рақамидир.

ИТС (ДМС) полиси – бу ихтиёрий тиббий суғурта полисидир.

3. Агар сиз Россияда қонуний ишлаётган бўлсангиз, унда сизга касаллик варақаси ҳудди Россия фуқаролари учун тўлангандек каби тўланади. Бундан ташқари, агар сизда ИТС полиси расмийлаштирилган бўлса, бепул тиббий хизмат кўрсатиш ҳуқуқига эга бўласиз.

4. Россияда меҳнат қилувчи ва Россия Федерациясининг солиқ резидентлари ҳисобланган ЕОИИ фуқаролари учун жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи 13 фоизни ташкил қилади, яъни у ҳудди Россия фуқаролари учун каби. ЕОИИ фуқароси агар Россия ҳудудида бир йил ичида камида 183 кун яшаётган бўлса у резидентга айланади. Бошқа ҳолларда солиқ 30 фоизни ташкил қилади.

Эслатиб ўтамиз, ЕОИИга қуйидаги 5 та давлат киради: Россия, Беларусь Республикаси, Арманистон, Қирғизистон ва Қозоғистон.

Барча янгиликлар

Қуйидагиларни ҳам ўқинг

Чет ел фуқароси доимо ёнида қандай ҳужжатлар бўлиши керак?
26.10.2024
Чет ел фуқароси доимо ёнида қандай ҳужжатлар бўлиши керак?
Батафсил
Нима учун РФ патентни янгилашдан бош тортилиши мумкин?
05.09.2024
Нима учун РФ патентни янгилашдан бош тортилиши мумкин?
Батафсил
Квартирани ижарага олиш учун кредитлар
04.09.2024
Квартирани ижарага олиш учун кредитлар
Батафсил
Мигрантнинг яшил картаси ёки дактилоскопик картаси
29.08.2024
Мигрантнинг яшил картаси ёки дактилоскопик картаси
Батафсил
/