ДАВЛАТ ХИЗМАТИ ПОРТАЛИДАН ЧЕТ ЭЛ ФУҚАРОЛАРИ ФОЙДАЛАНИШЛАРИ МУМКИН
www.gosuslugi.ru ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ портали фақат россияликлар учун эмас, балки Россияда яшовчи чет эл фуқаролари учун ҳамдир.
Бугун РФда давлат хизматларига масофадан туриб кира олишнинг барча имкониятларидан фойдаланиш учун, чет эл фуқароларининг унда қандай рўйхатдан ўтишлари ҳақида гапирамиз.
Давлат хизматларининг рўйхатига кира олиш имконияти аҳоли пунктига боғлиқлигини таъкидлаб ўтамиз. Шунинг учун рўйхатдан ўтиш Сиз яшаётган шаҳарни кўрсатишдан бошланади. ⠀
Кейин 3 та оддий босқич келади:⠀
1-босқич. Соддалаштиришган қайд қилиш ҳисобини рўйхатга олиш. Бунинг учун мобил телефон ва электрон почта бўлиши кифоя;⠀
2-босқич. Фойдаланувчи профилини тўлдириш ва маълумотларни текширишни бошлаш. Сизга хорижий фуқаронинг паспорти ва Шахсий ҳисобнинг суғурта рақами (СНИЛС) керак бўлади. Маълумотларни мувафақиятли текшириш ҳисоб қайдини стандарт ҳолатига келтиради;⠀
3-босқич. Шахсини тасдиқлаш, бунинг натижасида фойдаланувчининг қайд ҳисоби тасдиқланган бўлади.⠀
Шунингдек, хизмат кўрсатиш марказларидан бирида фойдаланувчи рўйхатга олиниши мумкин – бу ҳолатда бир вақтнинг ўзида тасдиқланган қайд ҳисоби яратилади. Шаҳрингизда хизмат кўрсатиш марказларининг манзилгоҳларига map.gosuslugi.ru сайтида кўриш мумкин. Қидириш қулайлиги учун фильтрлардан (“Регистрация учетной записи” (“Қайд ҳисобини рўйхатга олиш”) фильтри қаршисига белги қўйиш керак) ва “Список” (“Рўйхат”) опциясидан фойдаланинг.