COVID-19 БЎЙИЧА ЭСЛАТМА

25.01.2022 COVID-19 БЎЙИЧА ЭСЛАТМА

Россия соғлиқни сақлаш вазирлиги COVID-19 билан енгил формада касалланганларга эслатмаларни эълон қилди.⠀
Камида 6 ой олдин эмланганлар ва эмланмаганлар учун тавсиялар фарқ қилмайди.⠀
Масалан, агарда инсон эмланган ёки охирги ярим йилда касалланиб бўлган бўлсаю, бироқ унинг COVID-19 га тести ижобий бўлсада касаллик аломатлари мавжуд бўлмаса, унда фақат ўзини ўзи чегаралаши керак бўлади. ⠀
Агар аломатлар мавжуд бўлсада касаллар хавф гуруҳида бўлмаса, унда имкониятга қараб бошқа оила аъзоларидан чегараланиш ёки ҳеч бўлмаганда хонада ниқоб тақиб юриш керак бўлади. Тана ҳароратини кунига 3 маротаба ва қон таркибидаги кислородни 2 маротаба ўлчаш керак. Сатурациянинг нормал кўрсаткичи – 95% кам бўлмаган. Симтоматик даволаниш. Хавф гуруҳидаги инсонлар учун даволаниш шифокор томонидан тайинланади. Агарда ҳолат ёмонлашса (ҳансираш пайдо бўлиб, тана ҳарорати 38 градусдан ошса) тез тиббий ёрдамни чақириш керак.
Хавф гуруҳига 60 ёшдан ошганлар киради

Кимда йўлдош сурункали касаллиги бўлса (қандли диабет, юрак қон-томир ёки онкологик касалликлар, сурункали буюрак ва жигар хасталиклари, иммунотанқислиги ҳолати)

Кимда ортиқча вазн бўлса⠀
эмланмаганларда ОРВИ нинг ҳар қандай сиптомлари пайдо бўлганда, COVID-19 га тест ижобий ёки салбий бўлишидан қатъий назар, 122 рақами орқали шифокор билан масофадан туриб маслаҳатлашиш ва ўз-ўзини чегаралашни сақлаш тавсия этилади. Ҳолат ёмонлашганда тез тиббий ёрдамга қунғироқ қилинг. ⠀
ОРВИ аломатларига: ютал, буруннинг битиши, томоқдаги қирилиш ва оғриқ, тана ҳароратининг бир маротаба 37,5 градусдан ошишига бепарво бўлмаслик керак.⠀
Манба: РФ Соғлиқни сақлаш вазирлигининг эслатмаси

Барча янгиликлар

Қуйидагиларни ҳам ўқинг

Нима сабабдан меҳнат патентини бекор қилишлари мумкин?
13.12.2024
Нима сабабдан меҳнат патентини бекор қилишлари мумкин?
Батафсил
Муҳожир болаларининг тиббий ёрдами
10.12.2024
Муҳожир болаларининг тиббий ёрдами
Батафсил
Янги мижозлар учун WoW-taklif Байбол!
05.12.2024
Янги мижозлар учун WoW-taklif Байбол!
Батафсил
Байбол ва Авиасейлс билан самолётга энг арзон чиптани танланг.
23.11.2024
Байбол ва Авиасейлс билан самолётга энг арзон чиптани танланг.
Батафсил
/