ҚИРҒИЗИСТОНГА РОССИЯДАН ҚАНДАЙ ҚИЛИБ ПУЛ ЖЎНАТИШ МУМКИН?

11.03.2022 ҚИРҒИЗИСТОНГА РОССИЯДАН ҚАНДАЙ ҚИЛИБ ПУЛ ЖЎНАТИШ МУМКИН?

11 мартдан Visa ва Mastercard карталари орқали Россиядан Қирғизистонга ва аксинча пул жўнатиш мумкин бўлмай қолганлиги учун, эслатиб ўтамиз Россиянинг “Мир” тўлов тизими ва Қирғизистоннинг “Элкарт” тизими 2 йилдан бери ажойиб тарзда ҳамкорлик қилмоқда.

Бу шуни билдирадики, сизда Россиянинг “Мир” картаси бўлса, сиз ҳар доимо яқинларингизга Қирғизистонга “Элкарт” картасига пулни ўтқазишингиз мумкин. Тескари тўловларнинг ҳам имкони бор: “Элкарт”дан “Мир”га.

“Элкарт”ни Қирғизистоннинг 15 та тижорат банки чиқаради, “Мир” картасини эса Россиянинг 158 та банки.

Онлайн пул жўнатиш учун ўз банкингизнинг мобил иловасидан фойдаланишингиз мумкин. Мисол учун, Сбер илова орқали “Мир” картасидан “Элкарт” карталарига пул ўтказиш имкониятини ҳали ёзда таъминлаганди.

Шунингдек эслатиб ўтамизки, Қирғизистоннинг 20 та банки “Мир” картасига хизмат кўрсатади, яъни улардан ҚР ҳудудида нақд пул ечиб олиш ва нақдсиз усулда харидни амалга оширишга имкон беради.

Бундан ташқари, Россия ва Қирғизистон ўртасида пул ўтказмаларини банкда ҳисоб-рақам очмасдан халқаро пул ўтказмалари тизимлари операторлари орқали амалга ошириш мумкин. Бундай операторларнинг 6 таси ҳам Россия, ҳам ҚРда фаолият юритади. Бу БЭСТ, “Юнистрим”, “Вестерн Юнион”, “Золотая Корона”, CONTACT ва Sendy.

Манба: Sputnik Қирғизистон



Барча янгиликлар

Қуйидагиларни ҳам ўқинг

"МФЦГА қандай рўйхатдан ўтишни" билмаяпсизми?
10.04.2026
"МФЦГА қандай рўйхатдан ўтишни" билмаяпсизми?
Батафсил
Чет елликлар 2 минтақада ишлашлари мумкин
09.04.2026
Чет елликлар 2 минтақада ишлашлари мумкин
Батафсил
Нима учун РВП рад етиш ёки бекор қилиш мумкин?
03.04.2026
Нима учун РВП рад етиш ёки бекор қилиш мумкин?
Батафсил
Нима учун ташриф мақсадини белгилаш муҳим?
31.03.2026
Нима учун ташриф мақсадини белгилаш муҳим?
Батафсил
/