Ўзбекистон, Тожикистон, Қирғизистон фуқароларига ишлаш учун нима керак?
1. Россия чегарасидан кесиб ўтишда, миграция картасида келишнинг мақсади ишлаш эканлигини кўрсатинг.
2. Яшаш жойи бўйича вақтинчалик рўйхатга олишни расмийлаштирган ҳолда, миграция ҳисобига туринг.
Миграция ҳисобига қўйиш муддати Қирғизистон фуқаролари учун 30 кунни, Ўзбекистон ва Тожикистон фуқаролари учун 15 кунни ташкил этади. Бу борада батафсилроқ бу ерда ёзганмиз.
Агарда сиз меҳмонхона ёки хостелда тўхтаган бўлсангиз, сизнинг келишингиз тўғрисидаги маълумотномани миграция хизматига (ИИВ ИМББ) маъмурият беради, ўзингиз бирор иш қилмайсиз. бироқ, Санкт-Петербургда бундай ҳолатда сиз нафақат яшашингиз учун, балки курорт йиғимини ҳам тўлашингиз керак бўлади (кунига 100 рубль).
Бирламчи рўйхатга олиш 90 кун учун расмийлаштирилади.
3. Агарда сиз Ўзбекистон ёки Тожикистон фуқароси бўлсангиз, қонуний ишга жойлашиш учун патент олишингиз зарур.
Бунинг учун паспорт, мақсади “Ишлаш учун” деб ёзилган миграция картаси ва миграция ҳисобига қўйиш тўғрисидаги ҳужжат керак бўлади.
ЕОИИ-гша кирадиган Қирғизистон фуқаролари патентга эҳтиёжлари бўлмайди ва иш биерувчи билан дарҳол меҳнат шартномаси тузишлари, шундан сўнг 1 йилга бошланғич рўйхатга олинганликни олишлари мумкин.
4. Агар сиз Ўзбекистон ёки Тожикистон фуқароси бўлсангиз, патент олганингиздан кейин, иш берувчи билан меҳнат шартномасини тузинг ва патент берилган кундан кейинги 2 ой муддатда ишлашни бошланганингиз тўғрисидаги хабарномани ИИВ ҳудудий органга юборинг. Буни қандай қилиш кераклиги ҳақида биз бу ерда ёзганмиз.
5. Патент муддатини узайтириб унинг учун ҳар ойда тўлов қилишни унутманг. Ёки патентни бирданига бир неча ой учун олдиндан тўланг
6. 3 ой ўтганидан сўнг, олдиндан тўланган патент ва меҳнат шартномаси ҳисобидан, рўйхатга олинганлик муддатини узайтиринг.