КЕЛАЁТГАН ЙИЛ БИЗГА НИМАЛАРНИ ҲОЗИРЛАМОҚДА
Келаётган йил бизга нималарни ҳозирламоқда.
2021 йил 29 декабрдан кучга кирувчи РФ миграция қонунчилигидаги ўзгаришлар
2021 йил 29 декабрдан бошлаб Россия ИИВ хорижий фуқароларнинг мажбурий тарздаги бармоқ изларини топшириши, расмга тушиши ва тиббий кўриги тўғрисидаги қонунни қўллай бошлайди.
Россияга меҳнат қилиш мақсадида келган хорижий фуқаро, кириш кунидан бошлаб 30 кун ичида бу жараёнларни ўтишга мажбур бўлади.
Декабр охиридан бошлаб мехнат мигрантларига электрон ташувчига эга карта шаклида берилади, унда биометрик шахсий маълумотлар – юзнинг электрон расми ва бармоқ излари киритилган бўлади.
Шунингдек, меҳнат мигрантлари 30 кун ичида ОИТВ, хавфли юқумли касалликлар ва гиёҳванд тобеликнинг йўқлигини тасдиқловчи тиббий кўрикдан ўтишлари зарур бўлади.
Дактилоскопик рўйхатдан ўтиш ва расмга тушишни бир марта амалга ошириш лозим бўлади, тиббий кўрикни эса Россияга ҳар бир киришда.
Агар хорижий фуқаро Россияга меҳнат қилиш мақсадида келмаган бўлса, аммо давлатда 90 кундан ортиқ қолмоқчи бўлса, унда дактилоскопия рўйхатга олиниши ва расмга тушиши учун унга мана шу киришдан сўнг 90 кунлик муддат берилади. Натижаларга кўра унга сертификат берилади.
ИИВ таъкидлаб ўтдики, давлат рўйхатидан ўтиш учун дактилоскопия, расмга тушиш ёки ОИТВ ва гиёҳвандликка текширилишни рад қилиниши ҳолатида, хорижий фуқарога Россияда бўлиш муддатини қисқартиришлари мумкин.
Манбалар: Российская Газета ва Sputnik