Патент бўлса-ю сиз паспортингизни ўзгартирган бўлсангиз нима бўлади?
16.04.2024
Барча янгиликлар
Агар сиз Москвада бўлсангиз, Кўп тармоқли миграция маркази (КТММ)-га мурожаат қилинг.
Патентга ўзгартириш киритиш учун ўзингиз билан бирга олишингиз керак:
- янги паспорт ва унинг нотариал тасдиқланган рус тилидаги таржимасини,
- Патент амал қилиш муддатига тўлов қилинганлигининг квитанциясини,
- патетнтнинг ўзини.
Ўзгартиришлар киритиш 10 кун вақтни олади.
КТМ-га мурожаат қила олмайдиганлар, ушбу масалада рўйхатга олинган жойи бўйича солиқ хизматига келишлари керак. Зарур ҳужжатлар рўйхати ўша.