ПАТЕНТ МУДДАТИНИ УЗАЙТИРМАСА НИМА БЎЛАДИ?

15.02.2021 ПАТЕНТ МУДДАТИНИ УЗАЙТИРМАСА НИМА БЎЛАДИ?

Сиз томонингиздан патентнинг ҳақ тўланган муддати тугаши биланоқ патент ҳақиқий эмас ҳисобланади. Шунинг учун патент муддатини узайтирмаслик – бу қонунни бузишдир.

Россияда иш берувчиларга мамлакатга визасиз тартибда келган фуқароларни патентсиз ишга қабул қилиш тақиқланган (агар гап ЕОИИ мамлакатлари фуқаролари ҳақида кетмаётган бўлса, улар учун патент керак эмас). Ушбу талаб шу жумладан Ўзбекистон ва Тожикистон фуқароларига тааллуқлидир.

Бундан ташқари, қонун билан муаммолар бўлмаслиги учун, Россиянинг иш берувчилари мигрант ходимида патент муддати узайтирилган бўлиши ва барча керакли тўловлар тўланган бўлиши устидан назорат қиладилар. Агар патентнинг муддати ўз вақтида узайтирилмаса, иш берувчи сиз билан хайрлашишга мажбур бўлади, чунки амалдаги меҳнат ва миграция қонунчилигига биноан иш берувчи чет эллик ходимини ишдан бўшатишга мажбур, агар патентининг муддати узайтирилмаган бўлса. Акс ҳолда иш берувчини маъмурий ҳуқуқбузарлик учун жарималар кутади. Айтиш мумкинки, патент муддатини узайтирмаслик – бу ҳудди ишдан бўшатишни атайлаб ўзи уюштиргандек.

Шунингдек, ҳақи тўланган патент Россияда рўйхатдан ўтиш учун асос бўлиб ҳисобланади. Узоқ муддатли (12 ойгача) рўйхатдан ўтишни олишнинг энг осон усули – бу олдиндан патент ҳақини ушбу муддат учун тўлашдир.

Барча янгиликлар

Қуйидагиларни ҳам ўқинг

Байбол сизларни байрам — 8 март билан табриклайди!
08.03.2026
Байбол сизларни байрам — 8 март билан табриклайди!
Батафсил
Ватан ҳимоячилари куни билан табриклаймиз!
23.02.2026
Ватан ҳимоячилари куни билан табриклаймиз!
Батафсил
Муқаддас Рамазон ойининг кириб келиши билан табриклаймиз!
18.02.2026
Муқаддас Рамазон ойининг кириб келиши билан табриклаймиз!
Батафсил
Янги Йилингиз Билан!
31.12.2025
Янги Йилингиз Билан!
Батафсил
/