Қарзни фақат кредит ташкилотидан олиш мумкин

29.12.2022 Қарзни фақат кредит ташкилотидан олиш мумкин

Сизни нотўғрии қарорлардан сақлаб қолиш учун, эслатиб ўтамиз: қарзни фақатгина қонуний ишлайдиган кредит ташкилотдан олиш мумкин. Бу қарздор учун хавфсизликнинг асосий қоидаси. Нимага?

Чунки ноқонуний кредитор сиз доимий қарздор бўлиб қолсангиз фойда кўради.

Қонун бўйича микромолиявий ташкилотлар қарзларга чексиз фоизлар, жарималар ва пения тайинлаши мумкин эмас. Ҳатто-ки, агарда сиз тўловларни кечиктирган бўлсангиз, микромолияли ташкилотларга (ММТ) қарзингиз олинган миқдордан энг кўпи 1,5 баробарни ташкил қилиши керак. Қарз миқдори шу чегарага етганида, ММТ фоизларни белгилашни тўхтатиши шарт. Фирибгарлар эса чегарани билмайдилар - кўп ҳолларда қарз ўнлаб мартага ошиб кетади.

Чунки “қора” кредиторлар тўланмаган тақдирда, сизнинг қарзингизни қўрқитиб товлаш ёки уриб олишлари мумкин.

Қонун ноқонуний кредиторларга қарзларни ҳатто суд орқали қайтариб олишини тақиқлайди. Лекин, пулларидан айрилиб қолмасликлари учун, улар кечиктирилган қарзларни ноқонуний коллекторларга ўтказишади ёки ўзлари ёнингизга кучли йигитларни юборишади.

Чунки ноқонуний кредиторлар сиздан бехабар сизнинг номингизга янги қарзни расмийлаштириши мумкин.

Ноқонуний кредиторлар билан шахсий маълумотларингиз хавф остида қолади. Паспортингиз, банк ҳисоб рақамингиз ёки картангизнинг нусхаси эга бўлса, сизни катта пулга чув тушириши мумкин, бунда қарзларни ёпиш вақти келмагунча сиз хабар топмайдиган бир нечта қарзларни номингизга расмийлаштириб қўяди. Кейин сиз бу қарзларни олмаганингизни исботлаш осон бўлмайди.

Шунинг учун, ММТ билан шартнома тузишдфн олдин, у расмий, қонунга риоя қилган ҳолда ишлаётганига ишонч ҳосил қилиш керак.

Бунинг учун, бу ММТ давлат микромолиявий ташкилотлар реестрида бор-йўқлигини текширинг. Реестр молиявий бозор бошқарувчиси бўлган Россия банки сайтида жойлаштирилган.


Барча янгиликлар

Қуйидагиларни ҳам ўқинг

Агар РВП ега бўлган чет ел фуқароси паспортини ўзгартирган бўлса, нима қилишим керак?
13.05.2026
Агар РВП ега бўлган чет ел фуқароси паспортини ўзгартирган бўлса, нима қилишим керак?
Батафсил
Ғалаба куни билан!
09.05.2026
Ғалаба куни билан!
Батафсил
Баҳор ва меҳнат куни муборак булсин!
01.05.2026
Баҳор ва меҳнат куни муборак булсин!
Батафсил
"МФЦГА қандай рўйхатдан ўтишни" билмаяпсизми?
10.04.2026
"МФЦГА қандай рўйхатдан ўтишни" билмаяпсизми?
Батафсил
/