Банклар барча пул ўтказмаларини фирибгарлик бор-йўқлигига текширадилар

14.07.2023 Банклар барча пул ўтказмаларини фирибгарлик бор-йўқлигига текширадилар

Дўстлар, муҳим янгилик! 

Россияда банкларни пул маблағларини ҳисобдан чиқаришдан олдин, жумладан, Марказий банк маълумотлар базасини текширишдан олдин барча ўтказмаларда фирибгарлик белгилари бор-йўқлигини текшириш мажбуриятини юкловчи янги қонун қабул қилинди. 

Савол туғдирадиган ҳисоб рақамларига пул ўтказилса ёки операцияларнинг ўзи шубҳа туғдирса, банк бундай ўтказмаларни икки кунга тўхтатиб қўйиши мумкин. 

Бундан ташқари, агар Ички ишлар вазирлиги томонидан жиноят иши қўзғатилганлиги ёки жиноятлар тўғрисидаги аризалар ва хабарлар дафтарида ёзувлар тўғрисида маълумот пайдо бўлса, банклар фирибгарга масофавий хизмат кўрсатишни ўчириб қўйишлари керак бўлади.

Моҳиятан, мазкур қонун банкларни жисмоний шахсларга фирибгарларнинг ҳисоб рақамларига ўтказилган маблағларини тўлиқ қайтариш мажбуриятини юклайди ва бу банк ҳисобварақларидан ўғирлашга қарши курашда катта қадамдир. 

Манба: Sputnik Ўзбекистон

Бироқ, эслатиб ўтамиз, аксарият ҳолларда одамлар ўзларининг банк карталари маълумотларини фирибгарларга берадилар ва янги қонун инсоннинг ишонувчанлиги муаммосини қисман ҳал қила олади. Эҳтиёт бўлинг! Картани бошқалар қўли етмайдиган жойда сақланг, CVC-ни ҳеч кимга айта кўрманг ва агар йўқолган бўлса, йўқолган картани блоклаш учун имкон қадар тезроқ банк билан боғланинг. Бу сизнинг пулингизни ҳар қандай қонундан яхшироқ ҳимоя қилади..

Барча янгиликлар

Қуйидагиларни ҳам ўқинг

Ажойиб маошга эга қизиқарли иш қидиряпсизми?
21.09.2023
Ажойиб маошга эга қизиқарли иш қидиряпсизми?
Батафсил
Россия ҳукумати ватандошларни кўчириш бўйича дастурига ўзгартириш киритди
19.09.2023
Россия ҳукумати ватандошларни кўчириш бўйича дастурига ўзгартириш киритди
Батафсил
Россияда ўзбекистонлик ишчиларни жалб қилиш 12 баравар ошди
14.09.2023
Россияда ўзбекистонлик ишчиларни жалб қилиш 12 баравар ошди
Батафсил
Кредит тарихисиз қарз олиш осон эмас
13.09.2023
Кредит тарихисиз қарз олиш осон эмас
Батафсил
/