ТИББИЙ ТЕКШИРУВ

24.02.2022 ТИББИЙ ТЕКШИРУВ

Мигрантда ОИТВнинг, хавфли юқумли касалликларнинг ва гиёҳвандликнинг йўқлиги тўғрисидаги тиббий маълумотномаларнинг амал қилиш муддати бир йилгача узайтирилди. Бундан ташқари, текширув ўтиш зарур бўлган юқумли касалликлар рўйхатидан коронавирус олиб ташланди.

Мигрантлар учун тиббий текширувдан ўтишнинг янги тартиби 2022 йил 1 мартда кучга киради.

Эслатиб ўтамиз, Россияга 90 кундан ортиқ муддатга келаётган хорижий фуқаролардан дактилоскопик рўйхатдан ўтиш, расмга тушиш ва тиббий текширувдан ўтишни талаб қилувчи миграция қонунчилигидаги ўзгаришлар 2021 йил 29 декабда кучга кирди. Мазкур қоидаларга асосан, Россияга ишлашга келган ҳар бир шахс, мазкур жараёнларни келиш кунидан бошлаб 30 кунда ўтиши лозим, бошқа мақсадларда узоқ муддатга келганлар эса – 90 кунда ўтишлари лозим.

Бунда, дактилоскопия ва расмга тушишдан бир марта ўтиш кифоя, тиббий текширувнинг муддати эса 3 ойни ташкил қилар эди. Энди уни бир йилгача чўзишди, бу эса белгиланган қоидаларни бажаришда мигрантлардан камроқ вақт сарфланишига олиб келади.

Манба: Ҳозирги Вақт https://www.currenttime.tv/a/russia-migrants-med/31716964.html


Барча янгиликлар

Қуйидагиларни ҳам ўқинг

Хурматли узбекистонлик дустлар! Сизларни Мустакиллик Байрами билан табриклаймиз!
01.09.2022
Хурматли узбекистонлик дустлар! Сизларни Мустакиллик Байрами билан табриклаймиз!
Батафсил
Азиз дустлар, Курбон Хайит Байрамингиз муборак булсин!
10.07.2022
Азиз дустлар, Курбон Хайит Байрамингиз муборак булсин!
Батафсил
 Галаба байрамингиз билан!
09.05.2022
Галаба байрамингиз билан!
Батафсил
Азиз дустлар!
02.05.2022
Азиз дустлар!
Батафсил
/
LiveInternet counter