Россияда доимий яшаш учун рухсатномасини (ВНЖ) олиш мураккаблашади

25.01.2025 Россияда доимий яшаш учун рухсатномасини (ВНЖ) олиш мураккаблашади 25 январдан бошлаб доимий яшаш учун рухсатномаси (ВНЖ) ва вақтинча яшаш учун рухсатнома (РВП) олиш тартиби ўзгаради. Ушбу ўзгаришлар миграция мақомини қўлга киритиш мақсадида тузилган сохта никоҳларни бартараф этишга қаратилган. Энди соддалаштирилган тартибда РВПни фақат Россия фуқароси билан камида уч йил давомида расмий никоҳда бўлган ёки у билан умумий фарзанди мавжуд бўлган чет эл фуқаролари олишлари мумкин бўлади. Никоҳ бекор қилинса ёки ота-оналик ҳуқуқлари олиб ташланса, рухсатнома бекор қилиниши мумкин. Агар бола никоҳдан ташқари туғилган бўлса, ВНЖни соддалаштирилган тартибда олиш фақат суд орқали амалга оширилиши мумкин. Бунда сиз бола билан бирга яшаётганингизни ва унга ғамхўрлик қилаётганингизни исботлашингиз талаб этилади. Одатдаги тартибда эса, ВНЖни Россияда РВП асосида камида 12 ой яшагандан сўнг олиш мумкин, бунда ВНЖ бериш тўғрисидаги аризани Россияда РВП асосида яшашнинг биринчи йили 8 ойи ўтгач топшириш имконияти мавжуд.
Барча янгиликлар

Қуйидагиларни ҳам ўқинг

Депортация ҳайдашдан қандай фарқ қилади?
02.06.2026
Депортация ҳайдашдан қандай фарқ қилади?
Батафсил
Қурбон ҳайити муборак бўлсин!
27.05.2026
Қурбон ҳайити муборак бўлсин!
Батафсил
Россия Федерацияси депортация сабаблари нима?
23.05.2026
Россия Федерацияси депортация сабаблари нима?
Батафсил
Агар РВП ега бўлган чет ел фуқароси паспортини ўзгартирган бўлса, нима қилишим керак?
13.05.2026
Агар РВП ега бўлган чет ел фуқароси паспортини ўзгартирган бўлса, нима қилишим керак?
Батафсил
/