Санкт-Петербурда сайёҳлар учун курорт йиғими жорий қилишди.
Санкт-Петербурда сайёҳлар учун курорт йиғими жорий қилишди. У кунига 100 рублни ташкил этади ва у меҳмонхоналар, хостелларда тўхтайдиганлардан, яъни вақтинчалик яшаш учун жойларда ундирилади.
Шунингдек, йиғим Питерга ишлаш учун келган чет эллиларга ҳам қўлланилади, зеро ташрифнинг мақсади алоҳида аҳамиятга эга эмас. Бироқ, Санк Петербургда меҳнаит шартномаси бўйича доимий ишлайдиганлар ёки шаҳар ҳудудида яшаш жойига эга бўлганлар (Санкт-Петербургда доимий рўйхатга олинганлар) йиғимдан озод этиладилар. Шунинг учун ҳам, Питерга ишга жойлашиш учун келган кишига, фақат биринчи вақтда, доимий рўйхатга олинмаганлиги ва доимий иш бўлмаганига қадар сайёҳлик йиғимини тўлашларига тўғри келади.
Шунингдек, курорт йиғимидан, Питерга кўпи билан бир кунга келганлар, 18 ёшга етмаган болалар ва талабалар, кўп фарзандли олилалар, мусобақаларда қатнашиш учун шаҳарга келган спортчилар ва ҳ.к.-лар озод этилган.
Курорт йиғими жойлашиб олгандан сўнг тўланади. Сайёҳларга тўланганлик тўғрисидаги ҳужжат берилади Агарда сиз белгилангандан олдин кетишга қарор қилган бўлсангиз, унда пулнинг қолдиғи қайтариб берилади.
Манба: ИЗВЕСТИЯ
Дўстлар,
Баҳор ва ёз - Питерга ташриф буюриш учун энг мужизали пайт ҳисобланади. Анчадан бери бу ерга келишни истаган бўлсангиз, ташрифни орқага сурманг!