Россияда ўзбекистонлик ишчиларни жалб қилиш 12 баравар ошди

14.09.2023 Россияда ўзбекистонлик ишчиларни жалб қилиш 12 баравар ошди

Йил бошидан буён 20 мингдан ортиқ оʻзбекистонлик Россияда ташкиллаштирилган ишга ёллаш туфайли иш топди.

Ўзбекистон фуқароларини Россия Федерацияси ҳудудига вақтинчалик ишлаш учун ташкиллаштирилган ёллаш ва жалб этиш тўғрисидаги шартнома 2017-йилда имзоланган эди. Бироқ, Россия Федерациясида ишлаш ҳуқуқига рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш учун бир қатор тартиб-қоидаларни доирасида Ўзбекистонга ўтказилган тажриба дастури эндигина 2021-йил октябрь ойида бошланган. Бу тартиб-қоидалар орасида бўлажак муҳожирларни тиббий кўрикдан ўтказиш, шунингдек, Россияга кириш тақиқланганлигини текшириш киради. 

Россиянинг қурилиш, қишлоқ хўжалиги ва саноат соҳаларида фаолият юритаётган йирик корхоналари Ўзбекистонда асосан ташкиллаштирилган ишга ёллаш орқали ходимларни топишади.

Эслатиб ўтамиз, ҳозирча Россияда ишлаш истагида бўлган Ўзбекистон фуқароларининг кичик бир қисми ташкиллаштирилган ишга қабул қилиш орқали келади. Ўзбекистоннинг Бандлик вазирлиги маълумотларига кўра, 2 миллиондан ортиқ Ўзбекистон фуқароси давлатдан ташқарида меҳнат қилади, уларнинг 60 фоизи (тахминан 1 миллион 200 минг киши) Россия Федерациясида ишлайди. 

Манба: Sputnik Ўзбекистон

Барча янгиликлар

Қуйидагиларни ҳам ўқинг

Депортация ҳайдашдан қандай фарқ қилади?
02.06.2026
Депортация ҳайдашдан қандай фарқ қилади?
Батафсил
Қурбон ҳайити муборак бўлсин!
27.05.2026
Қурбон ҳайити муборак бўлсин!
Батафсил
Россия Федерацияси депортация сабаблари нима?
23.05.2026
Россия Федерацияси депортация сабаблари нима?
Батафсил
Агар РВП ега бўлган чет ел фуқароси паспортини ўзгартирган бўлса, нима қилишим керак?
13.05.2026
Агар РВП ега бўлган чет ел фуқароси паспортини ўзгартирган бўлса, нима қилишим керак?
Батафсил
/