Россияга кириш учун янги қоидалар.
2024 йил 1 декабрдан бошлаб Россияга келаётган хорижликлар биометрик маълумотларини топширишлари шарт бўлади. Буни қуйидаги йўллар билан амалга ошириш мумкин:
Аэропортларда: Шереметево, Домодедово, Внуково, Жуковский
Маштаково автомобил назорат-ўтказиш пунктида
2025 йил 30 июндан бошлаб барча хорижликлар учун рақамли профиль жорий этилади. Унда ҳар бир шахс ҳақидаги маълумотлар, шу жумладан биометрик маълумотлар ҳам сақланади.
Жорижликлар RuID иловаси орқали ўз профилларини мустақил равишда яратишлари мумкин. Ушбу илова Давлат хизматлари порталига ўхшаш бўлиб, хорижликлар учун мўлжалланган.
Унинг ёрдамида қуйидагиларни амалга ошириш мумкин:
- Россияга ташриф ҳақида маълумот бериш.
- Турли хизматлардан фойдаланиш, жумладан тиббий суғурта расмийлаштиришни ёки ИИВга ёзилишни.
- Шунингдек, у шахсий маълумотларни қулай бошқариш имконини беради.