Хорижлик фуқаро Россияда КТМ-да қандай хизматларни олиши мумкин?

16.04.2024 Хорижлик фуқаро Россияда КТМ-да қандай хизматларни олиши мумкин?

КТМ нима?

КТМ ёки давлат ёки муниципал хизматлар кўрсатувчи кўп тармоқли марказ - бу рўйхатга олиш ва ҳужжатларни беришнинг ягона қабул қилиш жойидир. 

КТМ “ягона ойна” тамойили бўйича ишлайди. Яъни, КТМ орқали давлат хизматларини олиш учун фуқародан фақатгина битта мурожаат талаб этилади, холос, буюртмани бажариш вақтидаги турли давлат органлари билан ўзаро ҳамкорликларни КТМ амалга оширади.

КТМ хизматларни пропискага боғланмаган ҳолда кўрсатади. Яъни, сиз Россиянинг қаерида рўйхатга ўтганингиз ва яшашингиз аҳамияти йўқ, керакли хизмат учун исталган КТМ-га мурожаат қилиш мумкин.  

КТМ Россиянинг барча жойларида бор Ўзингиз учун энг яқинини сайтда топишингиз мумкин.

КТМ қайндай хизматларни тақдим этади? 

Деярли ҳар қандай хизматларни КТМ орқали ўз бизнесингизни рўйхатдан ўтказишингиз, пенсия расмийлаштиришингиз, фамилиянгизни ўзгартиришингиз, оналик капиталига сертификат олишингиз ёки солиқдан бўлган қарздорликни билиб олишингиз мумкин.  

КТМ-нинг тўлиқ хизматлари рўйхати бу ерда бор.

Буларнинг барчасидан Россиядаги хорижлик фуқаролар учун энг қизиқарлилари: 

  • миграция ҳисобига қўйиш (бирламчи рўйхатга олинганликни олиш) 
  • СНИЛС расмийлаштириш 
  • транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқи учун экзаменларнинг ўтказилиши ва ҳайдовчилик гувоҳномаларини берилиши
  • судланганлиги бўлмаганлиги тўғрисидаги маълумотлар бериш 
  • болаларни боғча ва мактабга ёздириш 
  • Россияда ишга жойлашиш (КТИМ Бандлик химати билан ҳамкорлик қилади).
Барча янгиликлар

Қуйидагиларни ҳам ўқинг

Нима сабабдан меҳнат патентини бекор қилишлари мумкин?
13.12.2024
Нима сабабдан меҳнат патентини бекор қилишлари мумкин?
Батафсил
Муҳожир болаларининг тиббий ёрдами
10.12.2024
Муҳожир болаларининг тиббий ёрдами
Батафсил
Янги мижозлар учун WoW-taklif Байбол!
05.12.2024
Янги мижозлар учун WoW-taklif Байбол!
Батафсил
Байбол ва Авиасейлс билан самолётга энг арзон чиптани танланг.
23.11.2024
Байбол ва Авиасейлс билан самолётга энг арзон чиптани танланг.
Батафсил
/