2022-ЙИЛДА ВЯРГАКВОТАНИ ҚАНДАЙ ОЛИШ МУМКИН?

18.02.2022 2022-ЙИЛДА ВЯРГАКВОТАНИ ҚАНДАЙ ОЛИШ МУМКИН?

ВЯР – Россияда вақтинчалик яшашга рухсатнома.

РФ Ҳукумати томонидан ҳар йили бутун мамлакатда ВЯРга бўлган муайян квота ўрнатилади. 2022-йилда бу рақам 18 955 тани ташкил этади ва ҳудудлар бўйича қатъий тақсимотга эга.

ВЯРга квота ажратиш бўйича ариза бериш таомили анчагина оддий. Москва мисолида кўриб чиқамиз, аммо Россиянинг бошқа субъектларида улар деярли фарқ қилмайди.

Квотага ариза беришга қарор қилган бўлсангиз унда:

  1. Москва шаҳар Кўптармоқли Миграцион Марказининг https://mc.mos.ru/ru/worker/mmc/residence-permit сайтида ВЯР бериш бўйича квота ажратиш тўғрисидаги ариза бланкасини чиқариб оласиз.

  2. Ушбу бланкани қоғознинг бир томонига босмадан чиқарасиз, ўз ҳужжатларингиз билан таққослаган ҳолда, диққат билан уни тўлдирасиз.

  3. ИИВ Москва шаҳрибўйича Бош бошқармасининг Ички миграция Бошқармасига (манзили: Москва шаҳри, Варшавское шоссесининг 64-километри, Вороновское аҳоли мавзеси, 1-уй бошқаруви, 47-бино, Москва шаҳри Миграция маркази ҳудудида) ойнинг биринчи кунларидан бирида келинг (ариза ҳар ойнинг 1-дан 5-санасигача қабул қилинади), 3-сонли ўтиш жойидан киринг ва ҳужжатларни беринг. Аризадан ташқари узингиз билан бирга паспорт ва унинг нусхаси, миграцион карта, миграцион рўйхатга қўйиш ҳақидаги хабарнома (Москвада вақтинчалик яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтиш) ва 3,5 х 4,5 см ўлчамдаги рангли сурат бўлиши шарт. Ҳужжатларни топширганингиздан кейин Сизга ҳужжатлар кўриб чиқиш учун қабул қилинганлиги ҳақидаги маълумотнома беришади.

ДИҚҚАТ: ВЯРга квота ажратиш бўйича ариза шахсан берилади! Муайян пул эвазига Сизга кафолатланган натижа билан барча ишларни қилишни ваъда берадиган ўртакаш-фирмаларга мурожаат қилиш фойдасиз. Сиз фақат пулингизни йўқотасиз. Ҳеч ким Сизнинг ўрнингизга ариза бера олмайди, ва ҳеч ким ВЯРга квоталар бериш бўйича комиссияга таъсир кўрсата олмайди.

Барча олинган аризаларни комиссия кўриб чиқади. Россия ҳудудида анча муддатдан бери расмий равишда яшаб ва ишлаб келаётганлар, ижтимоий фойдали касбга эга бўлганлар, шунингдек, Россия фуқаролигига эга бўлган ака-укалар/опа-сингилларга устуворлик берилади.

Сизни аризангиз қаноатлантирилгани ёки йўқлиги ҳақида ўша ариза берилган жойда ойнинг 25 санасида билишингиз мумкин. Рўйхатлар стендга осиб қўйилади.

Фамилиянгиз рўйхатда бўлмаса хафа бўлманг. Бутун Россия бўйича 18 955 та квота бу анчалик кўп эмаслиги аниқ ва шунинг учун ҳам аризаларнинг кўп қисми рад жавобини олади.

 

Барча янгиликлар

Қуйидагиларни ҳам ўқинг

Нима учун РФ патентни янгилашдан бош тортилиши мумкин?
05.09.2024
Нима учун РФ патентни янгилашдан бош тортилиши мумкин?
Батафсил
Квартирани ижарага олиш учун кредитлар
04.09.2024
Квартирани ижарага олиш учун кредитлар
Батафсил
Мигрантнинг яшил картаси ёки дактилоскопик картаси
29.08.2024
Мигрантнинг яшил картаси ёки дактилоскопик картаси
Батафсил
Aгар бошқа минтақада қўшимча иш топсангиз нима қилиш керак?
13.08.2024
Aгар бошқа минтақада қўшимча иш топсангиз нима қилиш керак?
Батафсил
/