Дўстингиз у билан бирга қарз олувчи бўлишизни сўраяпти. Рози бўлишизга арзийдими?

11.08.2023  Дўстингиз у билан бирга қарз олувчи бўлишизни сўраяпти. Рози бўлишизга арзийдими?

Дўстингиз у билан бирга қарз олувчи бўлишизни сўраяпти. Рози бўлишизга арзийдими? 

Банк нуқтаи назаридан, бирга қарз олувчи бу – бир хил қарз олувчи ҳисобланади. Бирга қарз олувчининг кредит ёки қарз учун жавобгарлиги кредит олган шахснинг жавобгарлиги билан бир хил. Яъни, агар сиз дўстингиз учун биргаликда қарз олувчи бўлишга рози бўлсангиз ва у қарзни тўламаса, бу масъулият автоматик равишда сизга ўтади. 

Бирга қарз олувчи кредит бўйича кафил билан бир хил эмас. Бу ерда ҳаммаси жиддий.

1. Сиз қарз олувчи билан биргаликда кредит оласиз ва унга шунчаки кафил бўлмайсиз. Ушбу қарз ва унинг қанчалик тўғри тўланганлиги сизнинг кредит тарихингизда акс этади.

2. Банк сизни қарз олувчи билан бир хил тарзда текширади ва сизнинг даромадингиз кредит миқдорига таъсир қилади. Улар қанчалик катта бўлса, шунчалик катта миқдорни олиш мумкин бўлади. 

3. Агар қарз олувчи тўлай олмаса, унинг қарзи автоматик равишда сизга ўтади. Бу учун суд қарори талаб қилинмайди.

Шунинг учун, агар иккалангиз ҳам ушбу кредит ёки қарзга муҳтож бўлган тақдирдагина, биргаликда қарз олувчи бўлишга арзийди. Мисол учун, сиз ва дўстингиз умумий иш учун пул миқдори олганингизда.

Аммо ҳатто бу ҳолатда ҳам, суғурталаниш ва ҳар бирингизнинг жавобгарлигингиз ҳуқуқий жиҳатдан ўзаро мажбуриятлар тўғрисидаги шартномада белгиланиши маъқулроқ. Унда сиз тўловларни иккига ёки қандайдир улушларга бўлганингиз ёзилиши мумкин. 

Агар тўсатдан қарз олувчининг кейинги тўлов учун пули бўлмаса, сиз ҳар қандай ҳолатда ҳам қарзни тўлашингиз керак бўлади Аммо кейин, мажбуриятлар тўғрисидаги шартнома асосида, сиз суд орқали қарз олувчидан ўзингиз тўлаган маблағларнинг бир қисмини қайтариб беришни талаб қилишингиз мумкин.

Қарзлар ва молия ҳақида кўпроқ фойдали маълумотларни https://fincult.info/ порталида топиш мумкин. 

Ҳар қандай мақсадлвр учун қарз олиш, шунингдек, 2 ёки 3 кишилик гуруҳда бирлашиб https://baibol.ru/Байболда ҳамкорлик қилиш мумкин. Биз 7 йилдан бери Россиядаги мигрантларга қарз беряпмиз.
Чақириш:  8 (800) 550-57-57.
Батафсил маслаҳат берамиз.

Барча янгиликлар

Қуйидагиларни ҳам ўқинг

Чет ел фуқароси доимо ёнида қандай ҳужжатлар бўлиши керак?
26.10.2024
Чет ел фуқароси доимо ёнида қандай ҳужжатлар бўлиши керак?
Батафсил
Нима учун РФ патентни янгилашдан бош тортилиши мумкин?
05.09.2024
Нима учун РФ патентни янгилашдан бош тортилиши мумкин?
Батафсил
Квартирани ижарага олиш учун кредитлар
04.09.2024
Квартирани ижарага олиш учун кредитлар
Батафсил
Мигрантнинг яшил картаси ёки дактилоскопик картаси
29.08.2024
Мигрантнинг яшил картаси ёки дактилоскопик картаси
Батафсил
/