8 (800) 550-57-57
Хар куни соат 9:00-21:00 гача Россия буйича бепул кунгирок
15.02.2021

ПАТЕНТ МУДДАТИНИ УЗАЙТИРМАСА НИМА БЎЛАДИ?

Сиз томонингиздан патентнинг ҳақ тўланган муддати тугаши биланоқ патент ҳақиқий эмас ҳисобланади. Шунинг учун патент муддатини узайтирмаслик – бу қонунни бузишдир.

Россияда иш берувчиларга мамлакатга визасиз тартибда келган фуқароларни патентсиз ишга қабул қилиш тақиқланган (агар гап ЕОИИ мамлакатлари фуқаролари ҳақида кетмаётган бўлса, улар учун патент керак эмас). Ушбу талаб шу жумладан Ўзбекистон ва Тожикистон фуқароларига тааллуқлидир.

Бундан ташқари, қонун билан муаммолар бўлмаслиги учун, Россиянинг иш берувчилари мигрант ходимида патент муддати узайтирилган бўлиши ва барча керакли тўловлар тўланган бўлиши устидан назорат қиладилар. Агар патентнинг муддати ўз вақтида узайтирилмаса, иш берувчи сиз билан хайрлашишга мажбур бўлади, чунки амалдаги меҳнат ва миграция қонунчилигига биноан иш берувчи чет эллик ходимини ишдан бўшатишга мажбур, агар патентининг муддати узайтирилмаган бўлса. Акс ҳолда иш берувчини маъмурий ҳуқуқбузарлик учун жарималар кутади. Айтиш мумкинки, патент муддатини узайтирмаслик – бу ҳудди ишдан бўшатишни атайлаб ўзи уюштиргандек.

Шунингдек, ҳақи тўланган патент Россияда рўйхатдан ўтиш учун асос бўлиб ҳисобланади. Узоқ муддатли (12 ойгача) рўйхатдан ўтишни олишнинг энг осон усули – бу олдиндан патент ҳақини ушбу муддат учун тўлашдир.

Барча янгиликлар

Бошқа янгиликлар

Кайси тулов усули энг кулай? 16.04.2021

Кайси тулов усули энг кулай?

Масофавий тулов усулларидан бирини синаб курмагунларича мижозларимизнинг аксария ...

Сизга карз бериш раъд этилдими? 06.04.2021

Сизга карз бериш раъд этилдими?

Сиз аллакачон хаммасини тулагансиз, лекин улар сизга банкдан кунгирок килиб карз ...

Россиядаги мигрантлар учун улар «Госуслуги» («Давлат хизматлари») порталининг аналоги яратилиши кўзда тутилган 31.03.2021

Россиядаги мигрантлар учун улар «Госуслуги» («Давл ...

Россиядаги мигрантлар учун улар «Госуслуги» («Давлат хизматлари») порталининг ан ...