8 (800) 550-57-57
Хар куни соат 9:00-21:00 гача Россия буйича бепул кунгирок

КРЕДИТ ТАРИХИНГИЗНИ ТЕКШИРИНГ

  1. Сизга қарз беришда рад жавоби берилдими?
  2. Сиз аллақачон ҳамма нарсани тўлагансиз, аммо сизга банкдан қўнғироқ қилиб, қарзни тўлашни талаб қилишмоқдами?
  3. Займ олмагансизу, сизга эса тўловни амалга ошириш лозимлиги ҳақида эслатмалар келмоқдами?

Ушбу саволларга жавобларни кредит тарихингиздан топасиз. Кредит тарихи паспорт ёки даромад декларацияси каби муҳимдир. Ушбу ҳужжат асосида банклар кредит бериш ёки бермаслик тўғрисида қарор қабул қилишади. Ҳисоботнинг нархи – ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда 550 рублни ташкил қилади.

Қандай қилиб сотиб олиш мумкин?

  • Компаниянинг исталган офисига келингКомпаниянинг исталган офисига келинг
  • Ҳисоботни тақдим этиш бўйича келишувни расмийлаштирингҲисоботни тақдим этиш бўйича келишувни расмийлаштиринг
  • Тўловни амалга оширингТўловни амалга оширинг
  • Кредит ҳисоботини олингКредит ҳисоботини олинг

Кўп сўраладиган саволлар

Кредит тарихи ўзи нима?
Кредит тарихи – бу сизнинг кредит (қарз, заём) мажбуриятларингиз тўғрисидаги маълумот. Қайси банклар, микромолия ташкилотлари (ММТ) ёки бошқа молия муассасаларига кредит ва қарз (заём) олиш учун мурожаат қилганингиз кўрсатилган. Қачон ва қанча пул олганлигингиз акс эттирилган. Сиз биргаликда қарз (заём) олувчи ёки қарз (заём) беришда кафил бўлганмисиз ёки йўқлиги акс эттирилган. Тўлов жадвалида тўладингизми ёки кечиктирдингизми, молия муассасаларига ҳар ой қанча пул тўлаб келишингиз кўрсатилган.
Кредит тарихи бўйича ҳисобот нима?
Кредит ҳисоботи – бу кредит тарихининг бир қисми бўлган тўлиқ маълумотни ўз ичига олган расмий ҳужжатдир. Ушбу ҳужжатни банклар, молиявий ташкилотлар ёки иш берувчилар сизнинг келгусида қарз (заём) олувчи ёки олишни кўзда тутувчи шахс сифатида ишончлилигингизни баҳолаш учун буюртиришади.
Кредит тарихи бўйича ҳисоботнинг нархи қанча?
Хизмат нархи – ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда 550 рублни ташкил этади. Бозорда энг паст нархлардан бири биздадир. Бошқа компанияларда нарх 580 дан 1000 рублгача ўзгаради. Шу билан бирга биз Сизга ҳисобот бўйича қўшимча бепул маслаҳат беришга тайёрмиз.
Кредит ҳисоботини қаерга буюртма қилишим мумкин?
Кредит ҳисоботини Байбол компаниясининг исталган офисида буюртма қилишингиз мумкин.
Кредит тарихи бўйича ҳисоботга буюртма бериш учун қандай ҳужжатлар талаб қилинади?
Сизга шахсингизни тасдиқловчи ҳужжат керак бўлади. Масалан, чет эл фуқаросининг паспорти.
Кредит тарихи бўйича ҳисоботни ким олиши мумкин?
Кредит тарихи тўғрисидаги ҳисоботни фақат Сиз ёки Сиз ўзингизга алоқадор бўлган шахсий маълумотларни қайта ишлашга розилик берган молия ташкилотлари, суғурта ташкилотлари олишлари мумкин. Шу тариқа улар Сизнинг ишончлилигингизни келгусида қарз (заём) олувчи, мижоз ёки ходим сифатида баҳолайдилар.
Кредит тарихи ҳақидаги ҳисобот менга нима учун керак?
  • Молия муассасалари томонидан тақдим этилган ёзувлардаги хатоларни текшириш учун. Кредит тарихи тўғрисидаги ҳисоботда хато кўрсатилган тўлов бўйича кечиктиришлар янги кредит тақдим этишда рад жавобини олиш ва жарималарни ҳисоблаш учун сабаб бўлиши мумкин;
  • Кредитларга оид эҳтимолий фирибгарликни аниқлаш учун. Кўпинча фирибгарлар учинчи шахсларнинг паспортлари нусхалари бўича кредит оладилар ва ушбу шахс ўзининг номига ноқонуний тарзда кредит расмийлаштирилганлигини билмаслиги ҳам мумкин;
  • Сиз билмаган ёки маълум ҳолатлар туфайли унутган кечикишлар мавжудлигини текшириш учун.
«Ёмон» кредит тарихини қандай тузатиш мумкин?
«Ёмон» кредит тарихи қарз олувчига кредит беришни рад этишнинг асосий сабабларидан биридир. Сиз кредит тарихингизни ўзгартира олмаймиз, аммо уни яхшилашга уриниб кўришингиз мумкин. Агар келажакда кредитнинг катта миқдорини олиш учун кредит тарихингизни яхшилашни истасангиз, Сиз тўлов жадвалига тўлиқ мос равишда тўланадиган кичик заём олишингиз мумкин. Шу тариқа кредитни ўз вақтида тўлаш тарихининг янги ҳисоботи бошланади, бу эса, шубҳасиз, келажакдаги потенциал қарз берувчилар олдида обрўингизни яхшилайди.
Кредит ҳисоботини бепул олишим мумкин бўлса, нега сизга буюртма бериш керак?
Ҳар ким ўз Кредит тарихи тўғрисидаги ҳисоботни йилига икки марта сўраб олиши мумкин (лекин қоғоз кўринишида бир мартадан кўп бўлмаган ҳолда). Бунинг учун Сиз муайян бир кредит бюросига мурожаат қилишингиз, аризани тўлдиришингиз ва имзоингизни нотариусдан олдиндан тасдиқлашингиз, сўнгра сўров юборишингиз ва жавобни 3 кундан бошлаб кутишингиз керак. Бундан аёнки, Кредит тарихингиз бўйича бепул ҳисобот олиш – бу, биринчи навбатда, узоқ вақт, иккинчидан эса, бу нотариал хизмат учун қўшимча ҳаражатларни талаб қилади.
LiveInternet counter